Линклар

Исломобод ҳукуматининг бугунги йиғинида Афғонистондаги НАТО қўшинларига мўлжалланган таъминот юкларининг Покистон ҳудуди орқаи ўтказилишига рухсат берилиши кутилмоқда.

Бугунги йиғинда шунингдек Покистон президенти Осиф Али Зардорийнинг Чикагода ўтадиган НАТО саммитига боришини маъқуллаш ҳам кутилмоқда.

Покистон ҳукумати транзит йўлини очишга ҳозирлигини билдирганидан сўнг НАТО президент Зардорийни 20-21 май кунлари АҚШда ўтказиладиган навбатдаги саммитига таклиф қилди.

Бундан олти ой аввал НАТОнинг қабилалар ҳудудида жойлашган жанггарилар истеҳкомларига қарши уюштирган ҳужумлари оқибатида Покистон армиясининг 24 аскари ўлдирилган эди. Бу ҳужумга норозилик тариқасида Покистон ҳукумати НАТО таъминот юклари учун транзит йўлини ëпиб қўйган эди.

АҚШ раҳбариятининг бу воқеа юзасидан афсус билдириб¸ кечирим сўрашдан бош тортгани Вашингтон ва Исломобод ўртасидаги кескинликни ошириб юборган эди.

НАТО учун Покистон орқали ўтадиган энг қисқа ва арзон транзит йўли ëпиқ қолган сўнгги олти ой ичида Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларига мўлжалланган таъминот моллари Ўзбекистон орқали Афғонистонга кирадиган Шимолий таъминот тармоғи орқали жўнатилмоқда.
XS
SM
MD
LG