Линклар

Ҳозирда Германияда бўлган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бугун канцлер Ангела Меркел билан икки давлат ўртасидаги узоқ муддатлик стратегик шериклик келишувини имзолайди.

Берлинга Ташқи ишлар вазири Залмай Расул ва Мудофаа вазири Раҳим Вардак ҳамроҳлигида сафар қилаëтган Карзай бугун Германия ҳукуматининг бир қатор вазирлари билан ҳам учрашади.

Ўтган 10 йил давомида Германия Афғонистондаги НАТО қўшинлари сафига энг кўп ҳарбий жўнатган давлатлардан бири бўлиб келди.

Берлин сўзлашувларидан сўнг Карзайнинг 20-21 май кунлари Чикагода ўтадиган НАТО саммитига жўнаб кетиши белгиланган.

Саммит кун тартибидаги асосий мавзулардан бири 2014 йил охирида НАТО ва АҚШ ҳарбийлари Афғонистондан чиқиб кетганидан сўнг бу мамлакатга бериладиган ҳарбий ва фуқаровий ëрдам кўламини белгилаш бўлади.

Саммит арафасида Австралия ҳукумати 2015 йилдан бошлаб уч йил давомида Афғонистон миллий кучларининг хавфсизлик учун назоратни ўз зиммасига олишига кўмаклашиш мақсадида 300 миллион доллар ажратиш қарорини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG