Линклар

Бугун Франциянинг Канн шаҳрида дунëнинг энг катта ва энг ҳашаматли кинофестивали очилади.

Бу йилги 65-Канн кинофестивал ҳам 12 кун давом этади ва унда мукофотга номзод филмлар намойиши баробарида¸ турли бизнес гуруҳлари ва ноҳукумат ташкилотлари уюштирадиган турли зиëфат ва хайрия кечалари ўтказилади.

Фестивалнинг олий Palme d'Or учун бу йил 22 филм беллашмоқда ва бу даъвогарлар орасида бирорта ҳам аëл режиссëр асари йўқлиги жиддий норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан¸ Франциянинг нуфузли "Le Monde" газетаси Канн кинофестивали ташкилотчи ва ҳакамларини эркакларга тарафкашликда айблаб чиқди.

Бу йилги Канн кинофестивали ҳакамлар ҳайъатига италиялик кинорежиссëр¸ ўзи ҳам ўтмишда Palme d'Orга сазовор бўлган Нанни Моретти раислик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG