Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:38

Россия мулозимининг баёноти ҳаммани ҳайрон қолдирди


Россия Наркотик моддаларни назорат қилиш Федерал хизмати раҳбари Виктор Иванов.
Россия Наркотик моддаларни назорат қилиш Федерал хизмати раҳбари Виктор Иванов.

Марказий Осиё мамлакатларида ялпи ички маҳсулотнинг 40 фоизи қисми жиноий ҳаракатлар, айниқса ноқонуний наркотик савдоси ортидан келади. Россия Наркотик моддаларни назорат қилиш Федерал хизмати раҳбари Виктор Ивановнинг бундай баёноти таҳлилчиларни ҳайрон қолдирди.

Россия ҳукумати қошидаги Тараққиёт ва наркотикларга қарши кураш комиссиясида қилган чиқишида Виктор Иванов ўзи бошқараётган идоранинг асосий мақсадларидан бири - Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий ва гуманитар тараққиётини таъминлаш, маҳаллий аҳолининг турмуш сифатини оширишда бевосита иштирок этиш эканини таъкидлади.

15 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Россия наркополициясининг бундай ташаббуси сабабларини Иванов бундай тушунтиришга уринди.

- Ҳақиқатан, ҳисоб-китобларимизга кўра, наркотик моддалари ишлаб чиқариш ва транзит қилиш мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизигачасини ташкил этадиган иқтисодий жиноятлар қонуний фаолият билан алмаштирилиши зарур. Масалан, Афғонистонда маҳаллий деҳқонлар ва наркобаронларнинг даромади 4 миллиард АҚШ долларини ташкил этади, ялпи ички маҳсулот эса жами 22 миллиард долларга тенг, яъни бу 20 фоизни ташкил этади, дейди Виктор Иванов.

Нарконазорат раҳбари Виктор Иванов нутқи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:51 0:00
(Бу видео Россия наркотикларни назорат қилиш федерал хизмати матбуот маркази томонидан тақдим этилди)

Россия ҳукуматининг бундай нуфузли амалдори келтирган бу иддаолар таҳлилчиларни ҳайрон қолдирмоқда.

Россия стратегик тадқиқотлар институти эксперти Аждар Қуртов нарконазорат раҳбари келтирган бу рақамлар масъулиятсизлик эканини айтади.

“Гап шундаки, Марказий Осиёнинг беш мамлакати умумлаштирилиб берилаётган рақамлар ҳақиқатга мос келмайди”,- дейди Аждар Қуртов.

- Марказий Осиё мамлакатларини оладиган бўлсак, бу рақамлар аниқ ошириб юборилган, чунки ҳам Туркманистонда, ҳам Қозоғистонда асосий даромадлар қазилма бойликлардан. Ўзбекистон масаласида ҳам 40 фоиз тўғрисида мутлақо гапириб бўлмайди; Ўзбекистон иқтисодиёти ҳам қишлоқ хўжалиги, ҳам қазилма бойлик, бироз бўлсада ишлаб чиқаришларга таяниб келади. Бешлик орасида бу рақам Тожикистонга тегишли бўлиши мумкин, лекин ҳатто у ерда ҳам бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил этмайди, дейди эксперт Аждар Қуртов.

Марказий Осиё бўйича мутаҳассис Қуртов Тожикистонда наркотиклардан давлат ялпи ички маҳсулотига тушаётган даромад энг кўпи билан учдан бир қисмини ташкил этиши мумкинлигини тахмин қилса бўлади, дея қўшимча қилди.

Ўзбекистон масаласига тўхталган Аждар Қуртов, расмий Тошкент олиб бораётган кескин изоляция сиёсати афғон наркобизнеси ва бошқа жиноий структураларнинг бу мамлакатда наркотик савдоси билан шуғулланиш имконларини чеклаб қўйган, дейди.

- Менинг фикримча, аслида Ўзбекистонда бу кўрсаткич 3-5 фоизни ташкил этиши мумкинлигини айтса бўлади, дейди эксперт.

Қуртовнинг фикрича, Ивановнинг муаммони бундай тарзда сунъий бўрттириб кўрсатиши ўзи бошқараётган идорага бюджетдан қўшимча маблағ ажратилишига умид қилаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

- Тушунарли, унинг ташкилоти наркотик савдосига қарши кураш учун жавоб беради ва қанчалик хавф юқорироқ бўлса, шунчалик маблағ ажратилиши ҳам ошиб боради.

ФСКН раҳбари сешанба куни қилган чиқишида наркотиклар ноқонуний савдоси ва транзити ўрнига минтақа мамлакатларида соғлом иқтисод яратиш кераклигини ҳам айтиб ўтди. Бу мақсадларни амалга ошириш учун Виктор Иванов Марказий Осиёни ривожлантириш корпорациясини тузишни таклиф қилиб, тузилма доирасида ўнлаб дастурларни амалга ошириш ташаббаусини илгари сурди.

Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида келтирилган рақамларга кўра, наркомафия жаҳон иқтисодиётига йилига 3 триллион доллар зарар келтирмоқда; камида 8 миллион одам банг моддаларининг энг хавфли тури - героин истеъмол қилади; 141,2 миллион одам – наша ва шу каби енгил наркотикларни доимий равишда истеъмол қилиб келади.

Россия Наркотик моддаларни назорат қилиш Федерал хизмати маълумотига кўра, МДҲ мамлакатларида наркотиклардан ҳар йили 20 минг одам нобуд бўлади.
XS
SM
MD
LG