Линклар

Давлатга қарашли активлар савдога қўйилади


Савдога қўйилаëтган аксар активларнинг нефт ва газ ҳамда энергетика соҳасига тааллуқли экани айтилмоқда.

Савдога қўйилаëтган аксар активларнинг нефт ва газ ҳамда энергетика соҳасига тааллуқли экани айтилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати келаси икки йил ичида давлатга қарашли 500 га яқин ширкат активларини сотишни режаламоқда.

Бу ҳақда 15 май куни Давлат Мулк қўмитасида Ўзбекистон иқтисодига инвестициялар жалб қилиш масаласида ўтказилган матбуот анжуманида қўмита раиси ўринбосари Сайфиддин Ғаффоров баëн қилди¸ деб ëзди UzReport.com ахборот сайти.

2012-13 йилларга мўлжалланган давлат мулкини хусусийлаштириш Дастурига мувофиқ¸ нефт ва газ¸ энергетика¸ металлургия¸ қишлоқ хўжалиги¸ енгил саноат¸ электротехника ва фармацевтика соҳасидаги 497 ширкатнинг давлатга қарашли активлари очиқ савдога қўйилади.

Бундан ташқари¸ ушбу дастурга кўра¸ 63 та бўш ва ишлатилмай ëтган объект сармоя ëтқизиш шарти билан “нол” қийматида конкурс асосида янги сармоядорларга берилади.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра¸ давлатга қарашли активлар шаффофлик таъминланган ҳолда очиқ ким ошди савдоси орқали сотилиши керак.

Ҳозирги пайтда¸ Ўзбекистон Давлат мулк қўмитаси¸ расмий хабарга кўра¸ хорижий ва маҳаллий сармоядорлар билан ҳамкорликда 133 та келишувни амалга оширмоқда ва бу келишувлар доирасида ўзбек иқтисодига 299 миллион долларлик сармоя жалб этилган.

Расмий ҳисоботга кўра¸ кейинги 5 йил давомида Ўзбекистон иқтисодига Буюк Британия ва Туркия сармоядорлари энг катта маблағ олиб кирган.

Апрел ойида Ўзбекистон ҳукумати янги солиқ имтиëзлари ва давлатнинг хориж ширкатлари фаолиятига аралашувини камайтириш орқали чет эл сармоядорларини жалб этиш режасини эълон қилди. Аммо мустақил манбалар бундай чораларнинг катта миқдордаги хориж сармоясини жалб этиш учун етарли эмаслиги айтмоқда.
XS
SM
MD
LG