Линклар

Қарзга ботган Греция евроҳудуддан чиқариб юборилиши ҳақидаги тахминлар кучайгани муносабати билан 16 май куни евро қурби АҚШ долларига нисбатан кейинги тўрт ой давомида энг паст даражага тушди.

Бугун 17 Европа давлатининг ягона пул бирлиги бўлган евро 1.27 долларга сотилди.
Евро курсининг тушишига Грециядаги сиëсий партиялар коалицион ҳукумат тузиш юзасидан ўтказган музокаралар натижасиз тугагани сабаб бўлди.

6 май кунги сайловларда бирор партия мутлақ устунликка эриша олмади ва эндиликда мамлакатда қайтадан сайловлар ўтказилиши кутилмоқда.

Бугун президент Каролос Паполиас келаси ойга белгиланган янги сайловларга қадар фаолият юрғизадиган муваққат ҳукумат тузиш юзасидан сиëсий партия етакчилари билан музокара ўтказмоқда.

Янги сайловларда халқаро молия ташкилотларининг Грецияга ажратиладиган қутқарув пакети эвазига қўйган шартларига қарши чиқаëтган партияларнинг ғолиб чиқиши кутилмоқда.

Бундай эҳтимол арафасида Германия Молия вазири Грецияни қарз шартларини қайта кўриб чиқиш мумкин эмаслигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG