Линклар

logo-print

Блаттер Ўзбекистон футбол инфратизимини мақтади


Блаттер Тошкентда.

Блаттер Тошкентда.

Бугун Тошкентда Ўзбекистон футбол мутасаддилари билан учрашган ФИФА – Халқаро футбол федерацияси президенти Жозеф Блаттер Ўзбекистон 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга даъвогар бўлиши мумкинлиги ҳақида баëнот берди.

15 май куни Тошкентга келган Блаттер мамлакатдаги футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишди. Ўзбекистон келаси йил ФИФАнинг йиллик конференциясига мезбонлик қилишга даъвогар 8 давлатдан биридир.

- Келажакда Ўзбекистон футбол бўйича жаҳон биринчилиги ўйинлари мезбонлиги учун номзод бўлиши мумкин. Мамлакат ФИФА йиллик қурултойини ўтказишга тайëр¸ деди Тошкентда қилган баëнотида Блаттер.

Ҳозирда Ўзбекистон миллий футболи ФИФА рейтинги бўйича 70-ўринда туради.
XS
SM
MD
LG