Линклар

"Ўзимиздан қўймасин"

  • Садриддин Ашур

Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг аксари қийин шароитда кун кечириши айтилади.

Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг аксари қийин шароитда кун кечириши айтилади.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиздан бири Россияга иш излаб кетаётган ўзбекистонликлар орасида ўспирин болалар кўпаяётганидан ташвиш билдирди.

Қорақалпоғистон пенсионер таклифи

Ҳукумат иш ҳақи ва пенсияларни кўтармасин, унинг ўрнига газ ва электр энергияси нархини туширсин, дейди Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидан қўнғироқ қилган пенсионер тингловчи.

- Давлат сиëсатига аралашмоқчи эмасман. Лекин бир нарсани илтимос қилмоқчи эдимда. Бизларнинг ойлигимизни кўпайтирмасдан давлат тасарруфида бўлган электр, газларни йилда бир маротаба 5 фоизга арзонлатса ҳам ойлик кўпайтиргандан яхши бўлар эди дейманда.

Озодлик: Нимага энди бундай деяпсиз? Ҳисоб-китоб қилдингизми?

- Ҳисоб-китоб қилиб кўрганда, масалан ойликни бугун кўпайтирадими 15-20 фоизга, эртасига нарсалар қимматлайди бозорда ҳам, давлатда ҳам.

Озодлик: Икки ўн беш бир ўттиз бўлиб қолади демоқчисиз.

- Икки ўн беш бир ўттиз бўлмайди. Агар шу бўлса ҳам яхши бўларди. Нарх жуда ошиб кетади. Мен давлат сиëсатига аралашмоқчи эмасман. Давлат сиëсати жуда яхши. Ойликни кўпайтирди. Ойликни кўпайтиргани билан нарсалар ҳам қимматлайди, дейди тўрткўллик суҳбатдош.

“Ёш болалар Россияга келмасин, ўзимизда ўқисин”

дейди Россиядаги меҳнат муҳожири самарқандлик Шуҳрат.

- Келишда ўзим билан жиянчамни олиб келгандим. Шу жўнаëтган пайтида акамнинг кўзи ëшландида. Кимдир ҳавас билан қаради мана ўғли одам бўлди деб, кимдир бошқача қаради. “Ҳа, нима бўлди?” деган пайтимда “Ўзим 10 йил ишладим Россияда. Дарахтининг соясини кўришини ҳам хоҳламаган эдим. Мана энди ўғлим кетаяпти. Шуларни ўқитаман деб нима қилгандим. Шу даражада оғирлашиб кетаяпмиз” дедида. Шу гап ҳеч кўнглимдан чиқмади. Мен қараб турибман ишлаяптида. Буку менинг қўлим остида. Кўнглим тинч. Барибир иш оғирлик қилаяптида.

Озодлик: Жиянингиз неча ëшда?

- Паспортни олдию сурди ака. Телефон қилсам, бунинг синфдошлари келаяпти эканда. Мен айнан уларни тўхтатиб қўйиб “келманглар” демоқчи эмасманда. Нимага бизда мактабни битиргандан, паспорт олгандан бу ëққа қараб интилиш кучайиб кетаëтганига ҳеч тушуна олмаяпманда. Коллеж очилаяпти, лицей очилаяпти, ҳеч бир ўқишга интилишнинг ўзи йўқ. Битта нарса илтимос қилмоқчи эдим ўзимиздан кейин келаëтган ëшларга, уларнинг ота-оналарига. Тўғри бу ерда пул топса бўлади. Лекин болаларнинг кўзи очилади деб бу ëққа жўнатишнинг кераги йўқ. Кимдир яхши жойга тушади, кимдир ëмон жойга. Яхшиси ўқисин. Балки бизда 5-10 йилдан кейин диплом иш келиб қолар. Бир мутахассисликни ўзимизда олсин. Мана шу нарсага жуда илтимос қиламанда. Ота-оналар қарасин. Бу ëққа келиб 300-400 доллар жўнатиб бир нарса қилиш қийин. Ўзимиздан қидирсин ëшлар, дейди Россияда ишлаëтган Шуҳрат.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG