Линклар

Таъқибсиз детектив - муҳаббатсиз ҳаёт. Биров қочади, биров қувади. "Спартак" футбол жамоаси капитани ва исми айтилмаётган ўзбекистонлик муҳожир "Эҳтиёт бўлинг, автомобил" филми персонажлари саргузаштларини бошдан кечирди.

Гап шундаки, Россия пойтахтида ишсиз юрган ўзбекистонлик мухожир "Спартак" футбол командаси ҳимоячиси ва капитани Сергей Паршивлюкнинг BMW X6 русумидаги машинасини сервисга олиб бораман деб алдаб, олиб қочган.

Никоҳ тўйи куни, кечки зиёфатга шошиб турган Паршивлюк ҳам унга ишониб машинаси калтини бериб юборган.

- Ўзбекистон фуқароси шу йўл билан нархи 4,6 миллион рубл турадиган BMW X6 жип машинасига осонгина эгалик қилмоқчи бўлган,- дея билдирди Москва Ички ишлар бўлими ходимларидан бири Интерфакс мухбирига.

Қўлга олинган шахс 32 яшар Ўзбекистон фуқроси экани айтилмоқда. Исми ҳозирча айтилмаяпти.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Ўзбекистонлик фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинди.

"Спартак" футбол жамоаси матбуот вакили бўлиб ўтган ҳодисани тасдиқлади.

- Ўзи капитанимизни кеча никоҳ тўйи ҳам эди. Устига устак машинасини олиб қочишди. Келинг ҳозир уни безовта қилмай қўяқолайлик,- деди Спартак вакили.

Ҳозирча, ўзбекистонликка бу қилмиши учун қандай жазо тайинланиши номаълум.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG