Линклар

logo-print

Тожикистонда собиқ дала қўмондонлари мухолифатни қувватламоқчи


Собиқ дала қўмондони Қувватали Муродов.

Собиқ дала қўмондони Қувватали Муродов.

Тожикистонда собиқ дала қўмондонлари мухолифатни қўллаб-қувватловчи гуруҳ ташкил қилишди.

Собиқ “Халқ фронти” партиясининг собиқ лидерлари сиёсий мухолифатни бирлаштириш учун партия ишини қайта жонлантириш режасини ошкор этишди. Партиянинг собиқ лидери Қувватали Муродовнинг айтишича, партия номи “Қуролсиз халқ фронти” деб ўзгартирилади.

Маълумотларда айтилишича, собиқ партиянинг қайта тикланишини Тожикистонда ноябр ойида ўтадиган президентлик сайловларига тайёргарлик бошлангани билан изоҳлаш мумкин.
XS
SM
MD
LG