Линклар

logo-print
Москва полицияси норозилик намойиши ўтказилаётган “Баррикадная” метро бекати олдидаги ҳиёбонни қамал қилишни тўхтатди.

17 май куни тонгга яқин олинган маълумотларга кўра, Россия Думаси депутатлари Дмитрий Гудков ва Сергей Понамарев полиция ҳамда Москва расмийлари билан қўлга олинган норозиларни ҳибсдан озод қилиш масаласида музокаралар олиб бормоқда.

17 майга ўтар кечаси полиция норозиларни тарқатиш мақсадида намойишда иштирок этаётган мухолифат аъзоларидан 30 нафарини қамоққа олган эди.

Энг сўнгги маълумотларга кўра, мухолифатчиларнинг бир қисми Кудрин майдонида намойишни тўхтатиб, уни Никитский ҳиёбонига кўчириш таклифи билан чиқмоқда. Аммо муҳолифатнинг иккинчи қисми намойшни Кудрин майдонида давом эттиришларини билдирмоқда.

Москвадаги мухолифат намойишлари Путиннинг президентлик лавозимига киришганига норозилик сифатида 7 май куни бошланган эди. Мухолифат намойишлар 12 июнгача давом этишини билдирган.
XS
SM
MD
LG