Линклар

Покистондаги Франция, Буюк Британия ва Австралия элчихоналарига ичига шубҳали қора кукун солинган таҳдид хатлари ташлаб кетилган.

Мазкур хатларда такидланишича, қора кукун заҳарли модда ҳисобланади ва Исломобод расмийлари НАТО юкларини Афғонистонга ўз ҳудудидан ўтказишга қайта рухсат берса, бу заҳарли модда ҳарбий юкларга сочиб ташланади.

Исломобод полицияси раҳбари Бани Аминнинг айтишича, қора кукун экспертизага жўнатилган, аммо модданинг жуда озлиги сабабли унинг таркибини аниқлаш қийин бўлади.

Покистон ҳукумати ўтган йилнинг ноябрида АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг янглиш ҳужуми оқибатида 24 покистонлик ҳарбий ўлдирилилганидан сўнг НАТО юкларини ўз ҳудудидан олиб ўтилишини таъқиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG