Линклар

logo-print

Грецияда ўтиш даври ҳукумати раҳбари сайланди


Грециянинг ўтиш давридаги Бош вазири Панагиотис Пикраменос.

Грециянинг ўтиш давридаги Бош вазири Панагиотис Пикраменос.

Грецияда ўтиш даври ҳукумати раҳбари қасамёдга келтирилди. Бош вазир лавозимига сайланган олий маъмурий суд раиси Панагиотис Пикраменос мамлакатни янги парламент сайловлари ўтказиладиган 17 июнга қадар бошқаради.

Бош вазир номзоди ва парламент сайловлари юзасидан сиёсий партиялар раҳбарлари чоршанба куни Греция президенти билан ўтказилган музокаралар чоғида муросага келган эдилар.

6 май куни ўтказилган сайловлар натижасида шаклланган парламент ҳукмрон коалиция туза олмагани сабабли Грецияда парламент сайловлари қайта ўтказилади.

Қарзга ботган Грециядаги сиёсий келишмовчиликлар 16 май куни евронинг долларга нисбатан курси кескин тушиб кетишига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG