Линклар

logo-print
Суриялик фаоллар чоршанба куни Хомс шаҳрида ҳукумат кучлари билан бўлган тўқнашувда 15 киши ҳалок бўлганини билдирмоқда.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, сешанба куни Идлиб вилоятидаги Хон-Шайхун шаҳрида содир бўлган мухолифат ва ҳукумат кучлари тўқнашуви оқибатида 60 киши ҳалок бўлган. Бу шаҳардан БМТ кузатувчилари уларнинг автокаллонаси олдида мина портлатилгач, олиб чиқиб кетилган.

Сурия президенти Башар Асад БМТ ва ғарб давлатларини “террорчиларни” қўллаётганликда айблади ва зўравонликларда фақат бир томонлама ҳукумат кучларини айблаётганлигини танқид қилди.
XS
SM
MD
LG