Линклар

logo-print
Москванинг Чистие пруди ҳудудидан Кудрин майдонига кўчирилган мухолифат лагери фестивал мақомига эга бўлиши мумкин.

“Коммерсант” газетасининг ёзишича, Россия Думаси депутатлари Сергей Понамарев, Дмитрий Гудков ва мухолифат лидери Иля Яшин маҳаллий расмийлар билан музокаралар ўтказадилар.

Аввалроқ Россия Думаси депутатлари Дмитрий Гудков ва Сергей Понамарев полиция ҳамда Москва расмийлари билан қўлга олинган норозиларни ҳибсдан озод қилиш масаласида музокаралар олиб бораётгани хабар қилинган эди.

17 майга ўтар кечаси полиция норозиларни тарқатиш мақсадида намойишда иштирок этаётган мухолифат аъзоларидан 30 нафарини қамоққа олган.

Москвадаги Кудрин майдонида мухолифат намойишлари Путиннинг президентлик лавозимига киришганига норозилик сифатида 7 май куни бошланган эди. Мухолифат намойишлар 12 июнгача давом этишини билдирган.
XS
SM
MD
LG