Линклар

logo-print

Радко Младич суди қолдирилди


Netherlands -- Former Bosnian Serb army commander Ratko Mladic attends his trial at the International Criminal Tribunal for the former Yugoslavia in The Hague, 16May2012

Netherlands -- Former Bosnian Serb army commander Ratko Mladic attends his trial at the International Criminal Tribunal for the former Yugoslavia in The Hague, 16May2012

Ҳаага халқаро трибунали Босния серблари армияси собиқ қўмондони Ратко Младич ишини кўришни номаълум муддатга кечиктирди.

Судя Алфонс Ори Младич иши бўйича тергов жараёнида прокурорлар томонидан йўл қўйилган айрим хатоликлар боис суд иши кечиктирилганини маълум қилди.

Ратко Младич ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ҳамда геноцид содир этганликда айбланмоқда. Хусусан, у 1995 йили Сребреница шаҳрида Босния мусулмонларини оммавий қатл этишда иштирок этганликда айбланмоқда.

Сребреницада турли маълумотларга кўра, 7 мингдан 8 минггача мусулмон қатл қилинган.

Младич ўзига қўйилган айбловларни инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG