Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:35

Тошкентда шакар учун навбатлар кўпайди


Тошкентда мураббо мавсуми бошлангани ҳамоно шакар нарxи кўтарилди. Қулупнай арзонлаганидан xурсанд бўлганлар, шакар камлиги ва қимматлигидан xафа.

Тошкентдаги улгуржи шакар сотадиган шaҳобчалар олдида одамлар эрта саҳардан бошлаб навбат кутишмоқда.

Тошкентлик 30 яшар уй бекаси Гулсара опа қулупнайдан мураббо қилиш учун шакар қидириб овора бўлганини айтади:

- Магазиндаги бир кило шакар нархи 4300 сўмга чиқди¸улгуржи савдода килосига 3600 сўм. Аммо бу арзон шакарни олиш учун эрталаб соат 4 дан бошлаб навбатда турдим. Кейин тўпoлон бўлиб кетди. Бир кило ҳам шакар ола олмасдан уйга келдим.

Тошкентдаги шакар танқислиги борасида Озодлик билан суҳбатлашган Гулсара опа кейинги бир ҳафта ичида шаҳарда шакар танқис бўлганини айтди.

- Дўконларда шакар қимматлиги боис "Ўрикзор" бозори тарафда контейнерда шакар сотадиганлар олдига бордим. Борсам, узундан-узун навбат. Соат 10 да очилди. Навбатда турганлар шакар ола олишмади. Қандайдир одамлар келиб машиналарда қоп-қоп шакарларни олиб кетишди.


Ширин ҳаëтнинг бадали

Озодлик мухбири Ўрикзор мавзеига яқин жойдаги улгуржи шакар сотиш шаҳобчасига қўнғироқ қилди.

Қўнғироқни ўзини Шавкатжон деб таништирган йигит кўтарди. Саволимизни эшитар- эшитмас¸ "Шакар йўқ¸ қачон бўлиши ҳам номаълум" деган қатъий жавобни берди.

Тошкент шаҳар ҳокимияти Савдо департаментининг Озодлик боғланишга муваффақ бўлган мулозимига кўра¸ бу танқислик мавсумий характердаги ҳар йили ëзда бўладиган ҳолат.

Мулозим бу изоҳдан нарига ўтмади.


Ҳолва деган билан оғиз чучимайди

Тошкентнинг Дўмбиробод мавзесида истиқомат қилувчи 32 яшар Шафоат учун шакарнинг қимматлаши жиддий муаммо. Шафоат ўз уйида ҳолва пишириб бозорга олиб чиқади.

- Шакари қимматга тушди деб ҳолвани нархини кўтара олмайман. Чунки ëнимдаги сотувчининг ҳолваси арзон. Нима қилишни ҳам билмайман. Рўзғорга ëрдамим тегиб турувди. Энди ўхшамай қолаяпти.


Шакар қиммат¸ шикоятга ўрин йўқ

Шакар қимматлиги боис бизнеси зарар кўрган Шафоат опанинг бировга шикоят қилиш нияти йўқ.

"Ўрикзор"даги улгуржи шакар бозорида навбатда туриб чарчаган Гулсара опа назарида одамлар бундай аҳволга кўникиб қолишган.

- Келинглар ҳокимиятга шикоят қилайлик десак¸ қўйинг тинч юрайлик дейишди. Сўнгги бир ҳафта мобайнида пойтахт озиқ-овқат дўконларида шакар камайиб кетди. Бир килограмм шакарнинг нархи қарийб 4300 минг сўмга чиқди. Айни пишиқчилик пайти, мураббо ва консервалар ёпиладиган мавсумда шакар нархининг ошиб кетишидан аҳоли норози. Аммо мендан бошқаси бу ҳақда миқ этмайди¸ дейди Гулсара опа.

Энг қиммат шакар Тошкентда

Тошкент дўконларида сотилаëтган бир кило шакар нархи долларга чақилганда 2 доллару 30 центни ташкил қилади.

Айни пайтда бир кило шакарнинг нархи яшаш энг қиммат бўлган Швейцарияда бир доллар 30 цент¸ Чехияда эса бир доллардир.

Нега шакар ишлаб чиқарадиган Ўзбекистонда шакар бу қадар қиммат?

Хоразмнинг Ҳазорасп туманидаги Шакар заводида технолог бўлиб ишловчи 48 яшар суҳбатдош исми айтилмаслик шарти билан баъзи саволларга ойдинлик киритди.

Суҳбатдошга кўра¸ завод дарвозасидан чиққан пайтда бир кило шакарнинг нархи 1800 сўмдан бўлаяпти.

Суҳбатдан аëн бўлишича¸ шакар нархини улгуржи савдогарлар кўтармоқда.

Бунинг баробарида¸ мамлакатга ташқаридан шакар олиб келиш ҳуқуқи “танланган” тадбиркорлар қўлида монополияга айлангани бозорнинг қиммат ҳолда туришига омил бўлмоқда.

Буниси ҳали ҳолва

Ўтган йилги мураббо мавсумида бир килограмм шакар нархи 3 доллардан сотилган.

Суҳбатдошга кўра¸ бу Ўзбекистонда рекорда кўрсаткич бўлган.

Тошкентлик уй бекаси Гулсара опа июн ўртасида олча мураббо мавсуми бошланганида шакар яна ошишидан хавотирда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:04 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG