Линклар

Бугун ўзбекистонлик судялар гуруҳининг Чехияга икки кунлик ташрифи бошланди.

Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, ўзбек судялари делегацияси сафида Ўзбекистон Олий суди раиси ўринбосари Шерали Раҳмонов, Олий суд судяси Муроджон Мирзажонов, Ўзбекистон Конституциявий суди судяси Кенжамурод Пиржанов ва мамлакатнинг ҳуқуқ тартибот тизимининг бир гуруҳ ходимлари бор.

Чехия элчихонасига кўра, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг махсус лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ушбу тадбир орқали Ўзбекистон ва Чехия ўртасида адлия ва суд ишлари борасида тажриба алмашиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG