Линклар

logo-print
Жорий ҳафта бошида Ўзбекистонда LiveJournal блоггерлар портали ҳеч бир изоҳсиз тўсиб қўйилди.

Бу ҳақда хабар қилган uznews.net сайти маълумотига кўра, орадан бир неча кун ўтгач тўсиқ яна олиб ташланган.

Жорий йилнинг март ойи ўртасида ҳам LiveJournal оммабоп портали тўсиб қўйилиб, бир неча кундан сўнг тўсиқ олиб ташланган эди.

LiveJournal порталида Ўзбекистонда тўсиб қўйилган қатор веб саҳифалари, жумладан, Ferghana.ru ахборот агентлиги саҳифаси ўз кундалигига эга ва агентликнинг Марказий Осиë¸ хусусан Ўзбекистонга оид хабарларини тўсиқсиз ўқиш мумкин.

Ozodlik,org, Uznews.net, Ferghananews.com ва Ўзбекистонга оид кундалик воқеаларни ёритаётган бошқа мустақил сайтларга ҳам Ўзбекистонда тўсиқ қўйилган.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти мунтазам равишда Ўзбекистонни "Интернет душманлари" рўйхатига киритиб келади.

Ўзбекистон ҳукумати¸ хусусан президент Ислом Каримов мамлакатда мустақил ва мухолиф Интернет нашрларнинг тўсиб қўйилишига оид танқидларни рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG