Линклар

logo-print

Намойишлар фестивалга айланмоқчи


Мухолифатнинг Баррикадная метро мекати олдидаги лагери полициялар томонидан қуршовга олинди.

Мухолифатнинг Баррикадная метро мекати олдидаги лагери полициялар томонидан қуршовга олинди.

Пайшанба куни Москванинг Кудринский майдонида тўпланган бир неча юз мухолифатчи бундан кейинги ҳаракат тактикасини муҳокама қилди¸ Пресненский туман маҳаллий кенгашидаги мухолифат депутатлари эса¸ бу тадбирларга маданий фестивал мақомини беришга уриниб кўрдилар.

Мухолифатнинг "ОккупайБаррикадная" лагери Москванинг Пресненский райони ҳудудида узоқ муддатга ўринлашиши мумкин.

Район маҳаллий кенгашидаги мухолифатчилар 17 май куни "ОккупайБаррикадная" йиғинларига 1 сенябрга қадар “Озодлик ëзи” фестивали мақомини бериши масаласини кенгаш йиғини кун тартибига қўйишни режалаштирган эдилар.

Аммо Москвадаги Озодлик мухбирининг хабар қилишича¸ бу уриниш йўққа чиқарилган.

Мухолифатчи депутатлар ташаббусига қаршилик кўрсатаëтган Пресненский район маориф бўлими мудири Елена Денисова¸ бу масала кун тартибига қўйилиши арафасида¸ “Тез ëрдам” хизмати лозим даражада бетоб бўлиб қолган. Шундан сўнг мажлис тарқаб¸ бу масалани муҳокамага қўйиш учун лозим депутатлар кворумини тўплаш имкони бўлмаган.

Айни пайтда¸ кейинги хабарларга кўра¸ мухолифат “Озодлик ëзи” фестивали ўтказиш учун сўраëтган Тверской булвари¸ маҳаллий расмийлар қарори билан¸ узоқ муддатлик таъмирга ëпилиши мумкин.

Район ҳудудида оммавий маданий тадбир ўтказишга рухсат бериш маҳаллий кенгаш ваколатида бўлиб¸ бунинг учун шаҳар мэрияси рухсати талаб қилинмайди.

Пресненский район маҳаллий кенгашининг 15 депутатидан 11 нафари мухолифат партиялари вакили ва улар айнан шундай ташаббус билан ўртага чиқдилар. Аммо Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари маҳаллий кенгашларнинг бундай масалада мустақил қарор бериш ваколатини савол остига олмоқда.

Чоршанба куни полиция гуруҳлари мухолифат фаолларини Абай майдонидан тарқатиб юборди¸ 30 га яқин фаолни ҳибсга олди. Улар орасида Солидарност гуруҳи раҳбари Иля Яшин ҳам бор.

Кун давомида мухолифат тарафдорлари сони 2000га яқинлашди ва улар орасида Глеб Павловский¸ Олга Романова¸ Ксения Собчак ва Иван Стариковлар бор эди.

- Ҳозир бу ерда бўлишнинг ўзи¸ менимча муҳим. Бундан кейин нима бўлади¸ нима режалар қилинади¸ буниси секин-аста ойдинлашади¸ деди мухолифат тарафдорлари ичида бўлган тележурналист Ксения Собчак.

Айни пайтда¸ 6-8 май кунлари ўтказилган “халқ сайли” фаолларидан бири¸ машҳур блоггер ва Роспил - Коррупцияга қарши кураш жамғармаси асосчиси Алексей Навальний 15 кунлик қамоқда қолмоқда.

XS
SM
MD
LG