Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:21

Суд ўқитувчилар фойдасига ҳукм чиқарди


Навбаҳор туманлараро хўжалик суди 16 май куни нуроталик ўқитувчиларнинг туман молиялаштириш бўлимига қарши берган даъво аризасини қондирди ва 18 нафар ўқитувчининг ноябр ойидан буён ололмай келаётган маошларини бериш ҳақида ҳукм чиқарди.

Сил касалликлари диспансеридаги бемор болаларга даср ўтиб келаëтган ўқитувчиларнинг маошсиз ишлаëтгани муаммосини Озодлик ҳозирга қадар икки марта ëритган эди.

Ўқитувчиларнинг даъво аризаси 16 май куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманлараро хўжалик судида кўриб чиқилди. Судда жавобгар томондан туман Молиялаштириш бўлими ҳуқуқшуноси иштирок этди.

Суд одилона иш кўрди, дейди Абудлла Қодирий номли 27- мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси Насриддин Рўзибоев:

- Кеча суд бўлди. Бизлардан синф раҳбари билан бухгалтер қатнашди. Бизларни фойдамизга қарор чиқариб берди. Етти ойлик иш ҳақларини уч кун ичида тўлайсан, деган қарор чиқарди. Ман мисол учун жисмоний тарбиядан тўрт соат дарсим бор, 600 минг ойлигим бор эди. Баъзи ўқитувчилар бир-бир ярим миллионгача иш ҳақларини ундириб оладиган бўлди, дейди Насриддин Рўзибоев.

Ўқитувчига кўра, сил касалликлари касалхонасида бемор болалар уч ой давомида даволанади; уларнинг дарсдан қолиб кетмаслиги учун касалхонада махсус синфхоналар ташкил қилинган ва ўқитувчилар бу ерга келиб уларга дарс ўтади.

Нурота тумани Молиялаштириш бўлими бошлиғи Ҳабиб Рўзиев Озодлик билан суҳбатда бу вазифага тайинланганига энди икки ҳафта бўлганлигини айтар экан, уч кун давомида ўқитувчилар маошлари уларнинг пластик карточкаларига тўла ўтказилишини таъкидлади:

- Берамиз, ўқитувчиларнинг маошларини берамиз. Бунга қўшимча маблағ ажратамиз. Кеча юристтимиз судга борган эди, ўзим айтдим, берамиз деб, дейди Нурота тумани молиялаштириш бўлими бошлиғи Ҳабиб Рўзиев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:43 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG