Линклар

Amnesty International халқаро ташкилоти Россия мухолифати фаоллари Алексей Навалний ва Сергей Удалцовни виждон тутқуни деб ҳисоблайди.

Amnesty International ташкилотининг Москвадаги бўлими раҳбари Сергей Никитиннинг билдиришича, бу икки мухолифатчи “тинч йўл билан ўзларининг митинг ва намойишларга чиқиш ҳуқуқини амалга оширмоқчи бўлган, аммо улар қўлга олиниб ҳибс қилинган”.

Алексей Навалний ва Сергей Удалцов 6 майдан 9 майгача Москвада ўтган мухолифат митинглари ташкилотчилари ҳисобланади. Улар намойишлар пайтида бир неча марта қўлга олинган. Бу икки мухолифатчи суд ҳукми билан полицияга бўйсунмаганликда айбланиб, 15 кунга ҳибс қилинган.
XS
SM
MD
LG