Линклар

logo-print
Москванинг Кудринск майдонида мухолифат намойиши давом этмоқда. Сўнгги хабарларга қараганда, полиция мухолифатнинг яна бир неча фаолини ҳибс қилган.

Кудринск майдони кўп сонли полициячилар томонидан назорат қилинмоқда. 17 майга ўтар кечаси бу ерда 30 нафар мухолифатчи полиция томонидан қўлга олингани хабар қилинган эди. Қўлга олинганлардан бири- мухолифат лидери Иля Яшин суд ҳукми билан 10 кунга ҳибс қилинди.

Москвадаги мухолифат намойишлари Путиннинг президентлик лавозимига киришганига норозилик сифатида 7 май куни бошланган эди. Мухолифат намойишлар 12 июнгача давом этишини билдирган.
XS
SM
MD
LG