Линклар

Эрон президенти Махмуд Ахмадийнажод эронлик спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Лондон олипиадасига боришини билдирди.

Бироқ Буюк Британия ҳукумати Эрон президентини ўз ҳудудида қабул қилиш ёки қилмаслиги ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Махмуд Ахмадийнажоднинг ўзи эса Эроннинг ИРНА агентлигига “Эронлик спортчилар билан бирга бўлгим келади, бироқ Британия мени қабул қилмаслиги эҳтимол”, деб айтган.

Ғарб давалатлари, жумладан, Буюк Британия Эрон ядровий қурол ишлаб чиқмоқда деган гумон билан билан Теҳронга қарши санкцияларни қабул қилган. 2011 йилда Техрондаги Британия элчилигига бир гуруҳ норозилар томонидан қилинган таҳдиддан сўнг Лондон Эрондаги дипломатларини чақиртириб олган эди.
XS
SM
MD
LG