Линклар

АҚШ жорий йилда Исроилга ракетага қарши “Темир гумбаз” тизимини такомиллаштириш учун қўшимча 70 миллион доллар маблағ ажратади.

Бу ҳақда пайшанба куни АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта исроиллик ҳамкасби Эхуд Барак билан Вашингтонда ўтказилган музокаралардан сўнг маълум қилди.

Бундан аввал Вашингтон Исроилга ракета ҳужумидан ҳимояланиш тизимини яратиш учун 200 миллион доллар моддий кўмак кўрсатган эди.
XS
SM
MD
LG