Линклар

logo-print
Қозоғистонда журналист Лукпан Ахмедяровни ўлдиришга ҳаракат қилганликда гумонланган шахслардан бири ўз айбини тан олди.

Маълумотга кўра, исми ошкор қилинмаётган 20 ёшли гумонланувчининг адовкати 19 апрел куни Ахмедяровга Уралск шаҳрида суиқасд қилишда иштирок этганини тан олганини тасдиқлади.

Полиция берган маълумотда айтилишича, журналистга 4 киши ҳужум қилган. Улардан икки нафари ҳибсда сақланмоқда, икки нафари эса яшаш жойини тарк этмаслик шарти билан очиқда қолмоқда.

Журналист Ахмедяровга 19 апрел куни ҳужум қилинган. У оғир аҳволда касалхонага келтирилган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG