Линклар

logo-print
18 май кундан бошлаб Facebook акциялари сармоядорлар учун сотувга қўйилди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, қиймати 100 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоланган Facebook акцияларининг бошланғич нархи 38 АҚШ доллари атрофида.

Акциялар дастлабки савдосининг Facebook асосчиси, 28 яшар Марк Зуккербергга 20 миллиард доллар келтириши кутилмоқда.

Зуккерберг Facebook ижтимоий тармоғини бундан 8 йил олдин Гарвард университети ётоқхонасида ишлаб чиққан эди.

Ҳозир дунё бўйлаб бу тармоқнинг 900 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бор.
XS
SM
MD
LG