Линклар

Россияда жосусликда айбланган шахсга ҳукм чиқарилди


Россиянинг "Булава" ракетаси синови.

Россиянинг "Булава" ракетаси синови.

Россия баллистик ракеталари ҳақидаги махфий маълумотни хорижий разведка хизматига берганликда айбланган Россия мудофаа ширкати ходими Александр Гнитеев 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Екатеринбург шаҳридаги Свердлов вилоят суди Гнитеевнинг жазо муддатини қатъий тартибдаги колонияда ўташи ҳақида қарор чиқарди.

Суд ҳукмида Гнитеев 100 минг рубл, тахминан 3,200 доллар жарима тўлаши кераклиги ҳам қайд этилган.

Суд қарорида Алексей Гнитеев қайси давлат фойдасига жусуслик қилгани билдирилмаган.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, Алексей Гнитеев Россиянинг атом сув ости кемаларида қўлланиладиган “Булава” ракеталарига оид махфий маълумотларни хорижга берган.
XS
SM
MD
LG