Линклар

Поп юлдуз Леди Гага Индонезиядаги Born This Way Ball номли концертини бекор қилди.

Бунга Индонезиядаги мусулмон гуруҳлари норозилиги сабаб бўлди.

Исломий гуруҳлар очиқ-сочиқ кийимларда саҳнага чиқиб¸ ўзини Шайтон муждачиси деб тақдим этаëтган Леди Гагани мамлакат маънавий меъёрларига таҳдид деб топди¸ айрим радикал гуруҳлар эса¸ Гага концертини тўхтатиш учун жисмоний куч қўллаш билан таҳдид қилди.

Индонезия парламентининг айрим аъзолари ва диний уламолар ҳам шоуга қарши чиқди.

Леди Гаганинг концерти 3 июн куни Жакарта шаҳрида бўлиши режаланган ва чипталар сотувга қўйилган биринчи икки ҳафта давомида концертга 52 мингта чипта сотилган.
XS
SM
MD
LG