Линклар

AI: Россия мухолифати лидерлари "виждон тутқунлари"


Россия мухолифати лидерлари А.Навалний (ў) ва С.Удалцов, Москва, 2012 йил 6 май.

Россия мухолифати лидерлари А.Навалний (ў) ва С.Удалцов, Москва, 2012 йил 6 май.

Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия мухолифати лидерлари Алексей Навалний ва Сергей Удалцовни “виждон тутқунлари” деб атади.

Таниқли адвокат ва коррупцияга қарши блоггер Навалний ва "Левый фронт" ҳаракати раҳбари Удалцов 6 май куни Москвадаги намойишда қўлга олиниб жаримага тортилган эди.

Бир неча кун ўтиб ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан яна ушланган Навалний ва Удалцов ҳозир 15 кунлик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Ўтган ой Халқаро Амнистия Россиянинг мухолифатдаги Pussy Riot мусиқий қизлар панк-гуруҳининг уч аъзосини виждон тутқунлари деб атаб, уларни ҳибсдан озод этишга чақирган эди.

Қизлар Москвадаги энг катта черковда Владимир Путинни танқид қилувчи қўшиқ куйлагани учун 7 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG