Линклар

Ўзбекистон хорижга кўпроқ газ сотишни режаламоқда


Бухородаги Хаузак газ станцияси.

Бухородаги Хаузак газ станцияси.

Ўзбекистон 2012 йил охиригача газ экспорти ҳажмини 15 миллиард куб метрга етказишни режаламоқда.

Тошкент расмийлареи 17 май куни Тошкентда тугаган “Oil&Gas Uzbekistan-2012” нефт-газ кўргазмасида шундай баëнот бердилар.

Ўтган йил Ўзбекистон хорижга 12 миллиард куб метр газ сотган. Унинг қарийб 90 фоизи Россия ва Хитойга экспорт қилинган.

Айни пайтда, Ўзбекистон қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ҳам кам миқдорда газ сотади.

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси маълумотига кўра, 2011 йил Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш ҳажми 4,4 фоизга камайиб, 63 миллиард 36 миллион куб метрни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG