Линклар

Spentex Industries ширкати Тўйтепадаги корхонаси кўрган зарар учун Ўзбекистон ҳукуматидан 93 миллион доллар ундирмоқчи.

Ширкат вакили Мукунд Чаудрининг Би-би-сига айтишича, бу ҳақдаги даъво ўтган ой Ўзбекистон адлия идораларига йўлланган.

Марказий Осиёдаги энг йирик тўқимачилик корхонаси экани айтилган Spentex Toshkent Toytepa Тошкент вилоят Хўжалик суди томонидан расман касод деб эълон қилинган.

Бунга корхонанинг сармоявий мажбуриятларини бажармагани ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг паст экани асос қилиб келтирилган.

"Спентекс" вакилининг айтишича, Тўйтепадаги корхонанинг касодга учраши натижасида тўрт ярим минг маҳаллий ишчилар ишларини йўқотишган.

Мазкур ширкат 2005 йилда касодга учраган бошқа бир хорижий қўшма корхона ўзбек-корейс Kabool-Uzbek Co Ltd ширкати ўрнида ташкил топган эди.
XS
SM
MD
LG