Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама “Катта саккизлик” Африкада юзага келган озиқ-овқат бўхронини бартараф этишга кўмаклашиш ташаббусини қўллашини билдирди.

Обаманинг айтишича, Африканинг ўзга давлатлардан олинадиган инсонпарварлик ёрдамларига мухтожлигини озайтириш, аграр бозорни ривожлантириш мақсадида хусусий секторга 3 миллиард доллар сармоя ётқизилиши тахмин қилинмоқда.

2009 йилда ўтган саммитда “Катта саккизлик” давлатлари Африкага 22 миллиард доллар ажратиш ҳақида қарор чиқарган эди. Бироқ шу кунгача бу маблағнинг катта қисми берилмай келинаётир.

“Катта саккизлик”нинг жорий йилдаги саммити Вашингтон яқинидаги Кэмп-Дэвид резиденциясида ўтказилмоқда. 18 май куни бошланиб, икки кун давом этадиган саммитда Суриядаги вазият, Эрон ядровий дастури, Грециянинг қарздорлиги ва евроҳудуддаги бошқа муаммолар муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG