Линклар

Лондонга жума куни Афинадан махсус рейс билан Олимпиада олови олиб келинди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Британия маликаси Анна, бўлажак Олипиада ўйинлари уюштириш қўмитаси раҳбари Себастян Коэ, Лондон мэри Борис Жонсон, Англия футбол терма жамоасининг собиқ сардори Дэвид Бекхэм иштирок этди.

Бугун Олимпиада оловининг Британия шаҳарлари бўйлаб эстафетаси бошланади. Эстафета 70 кун давом этади. Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими 27 июл куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG