Линклар

Марказий Осиё давлатлари президентлари бир ёқадан бош чиқариб, NATO саммитида иштирок этишдан бош тортишди.

Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон президентлари тарихда биринчи марта NATO саммитига расман таклиф қилиндилар. Бироқ Москвадаги “Известия” газетасининг хабар беришича, минтақа давлатлари президентларининг барчаси NATO саммитига бормасликка қарор қилган.

"Путин бормаса биз ҳам бормаймиз"ми?

NATO Бош котиби Расмуссен таклифи билан Ўзбекистон делегацияси ташкилотнинг 20- 21 май куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтадиган саммитида иштирок этади.

NATOнинг бу йилги саммитига 60 та давлат раҳбари таклиф қилинган эди.

NATOнинг бу йилги саммитига 60 та давлат раҳбари таклиф қилинган эди.

Президент Каримов ҳам минтақанинг бошқа президентлари каби дунëнинг қудратли ҳарбий иттифоқи раҳбарлари йиғинига бормасликка қарор қилган. РИА Новости агентлигига кўра, саммитда Ўзбекистон президенти ўрнига Tашқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошлиқ делегация қатнашади.

NATO саммити кун тартибига бош мавзу ўлароқ 2014 йилда халқаро коалиция кучлари олиб чиқиб кетилганидан сўнг Афғонистондаги вазиятни барқарор сақлаб қолиш, бу мамлакатга ҳарбий ва молиявий кўмак кўрсатиш масаласи киритилган.

Қирғизистонлик сиёсатшунос Ўрўзбек Мўлдалиев фикрича, Марказий Осиё давлаталари президентлари Россия билан ҳамжиҳат эканликларини намойиш этиш мақсадида ҳам мана шундай қарорни қабул қилганлар. Чунки NATO саммитида Россия президенти Путиннинг иштирок этиши ҳам кутилмаяпти. Путиннинг ўрнига Россия делегациясига Ташқи ишлар вазирлигининг иккинчи даражали расмийси Замир Кабулов раҳбарлик қилиши кутилмоқда.

Сиёсатшунос Ўрўзбек Мўлдалиев.

Сиёсатшунос Ўрўзбек Мўлдалиев.

Сиёсатшуноснинг айтишича, бундан ташқари Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)нинг сўнгги саммитларида ташкилотга аъзо давлатлар сиёсатини мувофиқлаштириш юзасидан қатъий қарорларнинг қабул қилингани ҳам бунининг сабабларидан биридир.

- Постсовет давлатлари лидерларини АҚШнинг муайян мақсадга йўналтирилган сиёсати сифатида қабул қилинаётган “Араб баҳори синдроми” безовта қилмай қўймайди. КХШТ низомига ташкилотга аъзо давлатлар ҳарбийларини бўхронли вазиятларда фойдаланиш юзасидан қўшимча киритилгани бежиз эмас. шунинг учун постсовет давлатлари лидерлари Кремл атрофида йиғилмоқда, -деди Ўрўзбек Мўлдалиев.

"NATO билан муносабатлар мураккаб"

Россиялик таҳлилчилар Россия ва Марказий Осиё давлатларининг NATO билан ҳамкорлиги мураккаб кечаётганига урғу берадилар. Москвадаги АҚШ ва Канада институти раҳбари ўринбосари Павел Золатаревнинг айтишича, NATOнинг ўтган йили Лиссабонда ўтган саммитида КХШТ билан ҳамкорлик қилмаслик позицияси илгари сурилган ҳужжатлар қабул қилинган.

Росиялик сиёсатшунослар фикрича, NATO билан КХШТнинг муносабатлари мураккаб.

Росиялик сиёсатшунослар фикрича, NATO билан КХШТнинг муносабатлари мураккаб.

Афғонистон бўйича эксперт Вячеслав Некрасов NATO КХШТ ва ШҲТни ўзининг жиддий рақобатчиси сифатида талқин қилишини айтади:

- КХШТ ва ШҲТни NATO минтақада АҚШнинг ҳарбий базаларини очишга тўсқинлик қилаётган асосий куч сифатида қабул қилади. АҚШ бу ташкилотларга аъзо бўлган давлатларни бир-бирларидан ажратиб ташлашга уринмоқда. Минтақа давлатлари раҳбарлари жуда тажрибали сиёсатчилардир. Улар кучли ўйинчиларга чап бериш санъатини яхши ўзлаштиришган. Шунинг учун ҳам Марказий Осиё президентлари NATO саммитига ўзлари бормай, иккинчи даражали шахсларни жўнатишмоқда. Улар NATOнинг Афғонистон юзасидан ўзларига йўллаган муждаларини мана шу шахслар орқали оладилар ва кейинги ҳаракатлари қандай бўлишини ўйланадилар, -деди Вячеслав Некрасов.

Чикагода норозилик намойиши

NATO саммити Чикагода якшанба куни очилади. Сўнгги маълумотларга кўра, Чикагода NATO саммитига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Бир неча минг одам транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилган ҳолда норозилик юриши ўтказди. Полиция билан тўқнашувлар бўлмади.

NATO саммити очиладиган якшанба куни ҳам оммавий норозилик юришлари ўтказилиши кутилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG