Линклар

АҚШда Саноати ривожланган Саккизлик гуруҳининг икки кунлик саммити давом этмоқда.

Вашингтон ташқарисида жойлашган Кэмп Дэвидда 18 май куни бошланган музокараларда Греция қарзлари билан боғлиқ бўҳрон, жумладан, евро ҳудудидаги бўҳрон муҳокама қилинмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама мезбонлик қилган жума кунги учрашувда Эроннинг ядровий дастури, Суриядаги вазият ва Шимолий Корея каби масалалар кўрилгани хабар қилинди.

Барак Обама “Катта саккизлик” Африкада юзага келган озиқ-овқат бўҳронини бартараф этишга кўмаклашиш ташаббусини қўллашини билдирди.
XS
SM
MD
LG