Линклар

Эрон БМТ агентлиги раҳбарининг Теҳронга ташрифини олқишлади


БМТ Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкия Амано.

БМТ Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкия Амано.

Эрон БМТ Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбарининг Теҳронга келишини олқишлади.

Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солеҳий Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкия Аманонинг ташрифи “яхшилик ишораси” эканини урғулади.

ISNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Солеҳий Аманонинг якшанба куни Теҳронга бошланадиган сафари Эроннинг ядровий дастури борасидаги саволларга ечим топишига умид билдирган.

23 май куни Ироқ пойтахти Бағдодда Эроннинг ядровий дастури борасида дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари билан Теҳрон расмийлари ўртасида навбатдаги сўзлашувлар бўлиб ўтиши режаланган.

Учрашув арафасида Эрон вакиллари Венада БМТ агентлиги расмийлари билан музокара олиб борди. Сўзлашув натижасиз тугади.
XS
SM
MD
LG