Линклар

Греция парламенти 19 май куни расман тарқатиб юборилди ва янги сайлов 17 июн кунига белгиланди.

Парламент тарқатилишига 6 май кунги сайловдан кейин бирорта сиёсий партия коалиция ҳукумати тузишга муваффақ бўла олмагани сабаб бўлди.

Ҳозир Грецияни 16 аъзодан иборат бўлган маваққат ҳукумат бошқармоқда.

Аммо бу ҳукумат халқаро миқёсда қарорлар қабул қилиш салоҳиятига эга эмас.

Греция Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармасидан навбатдаги молиявий ёрдамни олиш учун Афина расмийлари давлат сарф-ҳаражатларини қисқартириш ҳақида қарорлар қабул қилиши лозим.

Айни пайтда, сиёсий бўҳрон юзага келгани Греция евро ҳудудидан чиқиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучаймоқда.
XS
SM
MD
LG