Линклар

Хитойлик кўзи ожиз ҳуқуқ фаоли Чен Гуачен 19 май куни Пекиндан АҚШга жўнаб кетди.

АҚШ Давлат департаменти эълон қилган баёнотда Чен университетида ўқиш учун рафиқаси ва икки фарзанди билан АҚШга келаётгани билдирилган.

Ундан олдин Чен Пекин халқаро аэропортида эканини ва АҚШга учиб кетмоқчи эканини Франс Пресс ахборот агентлигига айтган эди.

Хитойдаги инсон ҳуқуқлари аҳволи борасида Вашингтон ва Пекин ўртасидаги дипломатик тортишувга сабаб бўлган Чен Гуачен Хитой ҳукуматининг бир оилага бир фарзанд сиёсатини танқид қилиб келгани учун тазйиқларга учраган.
XS
SM
MD
LG