Линклар

73 яшар аёл Жомолунгма чўққисини забт этди


Япониялик 73 яшар алпинист Тамаэ Ватанабе.

Япониялик 73 яшар алпинист Тамаэ Ватанабе.

Япониялик 73 яшар Тамаэ Ватанабе 19 май куни дунёдаги энг баланд Жомолунгма тоғ чўққисини забт этиб рекорд ўрнатди.

Ватанабе тўрт нафар ҳамроҳи билан бирга тоғнинг шимол қисмидаги Тибет томондан 8,850 метр баландликдаги чўққига чиққан дунёдаги энг кекса аёл бўлди.

Ватанабе 2002 йилда, яъни, 63 ёшида жануб томондан Жомолунгма чўққисига чиқиб рекорд ўрнатган эди.

1975 йилда Жунко Табей исмли япониялик аёл Жомолунгмани биринчи бўлиб забт этган аёл бўлган.
XS
SM
MD
LG