Линклар

Англиянинг “Челси” жамоаси 2011-12 йил мавсуми Чемпионлар лигасининг ғолиби бўлди.

Германиянинг “Бавария” клуби билан кеча бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб 1:1 бўлганидан кейин ҳакам қўшимча вақт белгилади. Аммо қўшимча вақт ичида ҳам на “Челси”, на-да “Бавария” олдинга чиқа олди.

Шундан сўнг тайин қилинган пеналтида “Челси” вакиллари 4:3 ҳисобида устунликни қўлга киритдилар.

Англияда тўрт марта чемпионликни қўлга киритган “Челси” жамоаси Чемпионлар лигаси шоҳсупасини илк маротаба забт этмоқда.
XS
SM
MD
LG