Линклар

Сербияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда


Сербия президентлигига даъвогарлар Борис Тадич (ч) ва Томислав Николич (ў).

Сербия президентлигига даъвогарлар Борис Тадич (ч) ва Томислав Николич (ў).

Бугун Сербияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказилади.

Сўнгги сўров натижаларига кўра, сайловда Демократик партия лидери Борис Тадичнинг ғалаба қилиш эҳтимоли кўпроқ.

6 май куни бўлиб ўтган биринчи босқичда собиқ президент Тадич ўз рақиби бўлган Серб прогрессив партияси лидери Томислав Николичдан сал кўпроқ овоз олганди.

Сайловлардан кейин Николич овоз бериш жараёнида кўплаб қонунбузарликларга йўл қўйилгани ҳақида билдирганди.

Президентликка сайланган тақдирда Борис Тадич бу муддатдан Сербиянинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокаралар ўтказиш учун фойдаланмоқчи. Миллатчилик қарашлари билан танилган Томислав Николич ҳам Сербиянинг ЕИга аъзога бўлиши йўлида ҳаракатлар қилишини, бироқ бунинг учун жонини жабборга бермаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG