Линклар

logo-print
АҚШ президентининг Кэмп-Дэвид қароргоҳида ўтаётган Катта саккизлик саммити иштирокчилари якуний декларацияни қабул қилдилар.

Икки кун мобайнида саккиз йирик давлат лидерлари халқаро хавфсизлик муаммолари, жаҳон иқтисодиёти билан боғлиқ вазият, Афғонистон ва Африка мамлакатларига ёрдам масалаларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, G8 раҳбарлари Африка қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ёрдам бериш мақсадида Озиқ-овқат хавфсизлиги алянси тузишга келишиб олдилар.

Шунингдек, саммит декларациясида Суриядаги вазиятни тинч ўзанга солиш бўйича халқаро режага қўллов кўрсатиш қарори ҳам акс этган.
XS
SM
MD
LG