Линклар

Ўзбекистонда газ ва кимё саноати ривожи учун 2,5 миллиард доллар ажратилади


Ўзбекистонда фаолият юритаётган Uz-Kor Gas Chemical Company қўшма корхонаси 2016 йилгача мамлакатда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва газ қазиб олиш ишига 2,5 миллиард доллар кредит ажратади.

Бу ҳақда Франс-Пресс агентлиги хабар тарқатди.

Корея газ корпорацияси ва Ўзбекнефтегаз ўртасида тузилган мазкур қўшма корхона кредити келажакда йилига 4 миллиард куб метр газ ишлаб чиқариши мўлжалланаётган Устюрт газ-кимё мажмуасига ётқизилиши айтилмоқда. Шунингдек, газ ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча маҳсулот сифатида йилига 500 минг тонна пластмасса ва 100 минг тонна бензин ҳам ишлаб чиқарилиши режаланган.

Лойиҳа учун маблағ Европа ва Осиёнинг етакчи тижорат банкларидан олингани таъкидланмоқда.

Устюрт газ-кимё мажмуаси, маълумотларга кўра, яна тўрт йилдан сўнг ишга туширилади.
XS
SM
MD
LG