Линклар

АҚШда уч шахс президент Барак Обаманинг сайловолди кампанияси бош қароргоҳига қарши ҳужум режалаганлик ва НАТО саммити арафасида полицияга ўт чиқарувчи “Молотов коктейллари” отганликда айбланди.

АҚШ полицияси уч шахс Чикаго шаҳридаги икки кунлик саммитда иштирок этадиган 50дан ортиқ давлат раҳбарига тахдид сола олмаслигини билдирди.

Шанба кунги маҳкамада суд ҳакамлари ўзини анархистлар деб атаётган уч нафар ёш йигит бир неча ҳафта олдин Чикагода ҳужум уюштирмоқчи экани ҳақида мақтанганини маълум қилди.

Ҳибсга олингган пайтда улардан бензин қуйилган пиво бутилкалари топилган.

Улар терроризм содир этишни режалаганлик, терроризмни қўллаб-қувватлаганлик ва портловчи моддаларга эга бўлганлик билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.

Агар айбдор деб топилса, улар 85 йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG