Линклар

logo-print
Инсон ҳуқуқлари масаласида Вашингтон ва Пекин ўртасидаги дипламатик тортишувларга сабаб бўлган хитойлик кўзи ожиз ҳуқуқ фаоли Чен Гуачен шанба куни кечқурун рафиқаси ва икки фарзанди билан АҚШга етиб келди.

Етти йиллик қамоқ жазосидан кейин уй қамоғида сақланган Чен апрел ойида тутқунликдан қочиб Пекиндаги АҚШ элчихонасидан бошпана топган эди.

АҚШ ва Хитой расмийлари ўртасидаги дастлабки музокарада Ченнинг эркин юриши ҳақида келишувга эришилди.

Кейинроқ бўлиб ўтган музокараларда Чен Гуаченнинг Ню Йорк университетида қонунчилик бўйича ўқиш учун АҚШга боришига рухсат берилишига эришилди.
XS
SM
MD
LG