Линклар

Бокс бўйича оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев 7 июл куни америкалик Сет Митчелга қарши рингга тушиши мумкин.

Boxingnews24.com сайти хабарига кўра, жанг АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин.

Профессионал рингда 25 та жанг ўтказган 29 яшар Сет Митчел бир марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Битта жанг дуранг билан якунлан.

Сет Митчел 19та жангни нокаут билан тугатган.

“Оқ Тайсон” лақабли 33 яшар Руслан Чагаев эса 29та жангдан 26тасида ғалаба қозонган, иккита ўйинда мағлубиятга учраган, бир ўйин дуранг билан якунлаган.

“Оқ Тайсон” 18 та ўйинни нокаут билан тугатган.

Ҳозир Руслан Чагаев WBA рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG