Линклар

logo-print
АҚШнинг Чикаго шаҳрида НАТОга аъзо давлат раҳбарлари саммити бошланди.

Афғонистондан халқаро қўшинларни олиб чиқиш 20-21 май кунги йиғилишда асосий масала бўлиши кутилмоқда.

Саммитдан мақсад халқаро кучлар 2014 йил охирига қадар Афғонистондан олиб чиқилгунича хавфсизликни таъминлаш масъулиятини Афғонистон кучларига топшириш хусусида муштарак қарор қабул қилишдан иборат.

Ўтган ҳафта НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен НАТО 2014 йилдан кейин ҳам Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш, уларга маслаҳат ва ёрдам беришни давом эттиришини айтган.

НАТО саммитида 50дан ортиқ давлат раҳбарлари иштирок этиши режаланган.

РИА Новости ахборот агентлиги НАТО саммитга Ўзбекистон президенти ўрнига Tашқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошлиқ делегация боришини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG