Линклар

logo-print

Локкерби ҳужумчиси Абдулбосит ал-Меграҳи оламдан ўтди


Ал-Меграҳи, Триполи марказий касалхонаси, 2009 йил 9 сентябр.

Ал-Меграҳи, Триполи марказий касалхонаси, 2009 йил 9 сентябр.

1988 йилда Шотландиянинг Локкерби шаҳри узра парвоз қилаётган Пан Ам ҳаво йўлларига қарашли йўловчи самолётни портлатган Ливия разведка хизматининг собиқ ходими Абдулбосит ал-Меграҳи 20 май куни 59 ёшида Триполи шаҳридаги ўз уйида узоқ давом этган саратон касаллигидан ўлди.

Локкербидаги террор ҳужуми оқибатида 270 одам нобуд бўлган.

2001 йилда Ҳолландиядаги махсус суд ал-Меграҳини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.

2009 йилда Шотландия ҳукумати саратон ҳасталигига чалинган ал-Меграҳининг бир неча ойлик умри қолганини айтиб, гуманитар асосда уни қамоқдан озод қилган.

Локкерби қурбонларининг яқинлари ал-Меграҳи қўйиб юборилганини кескин қораланган.

Ливия собиқ Президенти Муаммар Қаддафий даврида разведка хизмати агенти бўлиб ишлаган Абдулбосит ал-Меграҳи самолёт портлатилишига алоқадор эканини рад қилиб келган.

Ал-Меграҳи Локкерби воқеаси бўйича жазога тортилган ягона шахсдир.
XS
SM
MD
LG