Линклар

НАТО Суриядаги ички можароларга фаол аралашмоқчи эмас


НАТО бош котиби Андерс фог Расмуссен

НАТО бош котиби Андерс фог Расмуссен

Суриядаги қуролли тўқнашувни тинч ўзанга солишни мақсад қилган НАТОга аъзо давлатлар бу мамлакатдаги ички вазиятга аралашмоқчи эмас.

НАТО бош котиби Андерс фог Расмуссен ва АҚШнинг НАТОдаги вакили Иво Даалдернинг билдиришларича, ташкилотга аъзо давлатлар Сурия президенти Башар Ассад халқаро элчи Кофи Аннаннинг тинчлик режаси шартларига риоя қилиши учун унга таъсир кўрсатиш йўлларини қидиришда давом этади.

Бу баёнотлар НАТОнинг Чикагода ўтаётган саммити танаффусларида янграган.

АҚШ Давлат котибининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Бен Родс АҚШ ва унинг иттифоқчилари суриялик мухолифатчиларга дипломатик кўмак кўрсатаётганларини маълум қилди.

Куни кеча Сурияда ҳукумат қўшинлари томонидан Хама вилоятидаги Суран қишлоғи ишғол қилинган пайтда тинч аҳоли вакилларидан 34 киши нобуд бўлган. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида эса яна 14 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда суриялик ҳуқуқ фаоллари маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG